Бэйл фаолиятини тиклаши мумкин
Ўтган йили ёзда фаолиятини якунлаган Гарет Бэйлга Уэльснинг “Рексем” жамоаси раҳбари актёр Роб МакЕлхенни таклиф билан чиқди.
“Мен ўтган йили Гаретга жамоамизга қўшилишини сўраган эдим. Тафлифим ҳали ҳам ўз кучида. Чунки, Бэйл ҳанузгача қониқарли спорт формада бўлиб турибди.
Агар, у таклифимни қабул қилса, ҳоҳлаган пайти голф ўйнаши, ҳафтада 1-2 марта машғулотларга келиши мумкин. Биз унга майдонда 1-20 дақиқача ўйнашга берамиз”,- деди Голливуд юлдузи.
Эслатиб ўтамиз, Райан Рейнолдс ва Роб МакЕлхенни раҳбарлик қиладиган жамоа Англия биринчи дивизионида иштирок этади.
Фикрлар