Бэйли "Астон Вилла"дан машҳур клубга ўтиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳужумкор футболчи Леон Бэйли энди «Астон Вилла» сафида эмас. Бирмингем клуби билан йўллари ажрашган ямайкалык футболчи фаолиятини Греция чемпионатида давом эттиради.

29 ёшли Бэйлининг янги жамоаси – Пирей шаҳрининг машҳур клуби «Олимпиакос» бўлди. Бу ҳақда грек жамоасининг матбуот хизмати маълум қилди. Футбол бозори бўйича маълумот берувчи манбаларга кўра, томонлар уч йиллик шартнома тузишган. Ямайка терма жамоаси аъзоси учун тўланган трансфер пули 5 миллион еврони ташкил этгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Леон Бэйли 2021 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида у Бирмингем клуби таркибида 13 та учрашувда майдонга тушди. Шу вақт ичида яримҳимоячи бир бор голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!