Бэйлни қаттиқ ҳақорат қилишди

“Реал” ҳужумкор футболчиси Гарет Бэйл ва мадридлик фанатлар ўртасида келишувмовчилик юз берди.

Уэльслик футболчи машғулотлар базасидан чиққан паллада унинг олдига бир неча мухлислар келиб, унга норозилик билдирган ва қаттиқ ҳақорат қилган.

“Қироллик клуби”  мухлислари Гарет Бэйлнинг жамоага муносабати ва жуда кўп жароҳат олаётганидан норози бўлмоқда. Тажрибали футболчи куни кеча Уэльс терма жамоаси сафидан жароҳат билан қайтди ва яна бир неча ҳафта майдондан узоқда бўлади.

Гарет Бэйл жорий мавсумда “Реал” сафида атиги учта учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!