Бэйлнинг агенти “Реал” раҳбарияти билан учрашади
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл жамоадаги ўрнидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Бу ҳақда Маrcа хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, футболчи жамоада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Уэльслик футболчининг агенти Жонатан Барнетт жамоа раҳбарияти билан учрашади ва Бейлнинг келажагини муҳокама қилади.

Илгарироқ Бэйлга “Манчестер Юнайтед”, “Интер” ва “Бавария” томонидан қизиқиш бўлгани ҳақида айтиб ўтган эдик.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи якунига етган мавсумда Испания Ла Лигасида 26 та баҳсда иштирок этди ва 16 та гол киритиб, 2 та голга ассистентлик қилди.

Минбар

Барча блоглар