Биласизми: Марат Бикмаев фақат "Бухоро" дарвозасини ишғол эта олмади

Бу мавсум Олий лига чемпионлигини қўлга киритган "Локомотив" клуби бу мавсум ўзининг ҳужумкорлиги ва голлари билан қолган жамоалардан ажралиб турди. "Темирйўлчилар"нинг ушбу муваффақичтларида Марат Бикмаевнинг ҳам хиссаси беқиёс бўлди. Зеро тажрибали футболчи Олий Лига учрашувларида бирин-кетин рақиблари дарвозаларини ишғол этиб, “Локо”га муҳим ғалабаларни тақдим этди.

Умумий ҳисобда “Локомотив” бу масум Олий лигада 67 та гол урди ва бу борада чемпионатнинг энг сермаҳсул жамоаси бўлди. Улар ўз дарвозасидан 20та гол ўтказиб юборди. Тўплар нисбати +47 ни ташкил этди.

Марат  бу мавсум Олий лигада 25 та баҳсда иштирок этди ва 26 бор  рақиблар дарвозасини ишғол этди. 26та голнинг 7 тасини 11 метрли нуқтадан киритгани диққатга сазовордир. Яна бир факт: Бикмаев бу йил Олий Лигада “Бухоро”дан бошқа барча клубларга гол уришнинг уддасидан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Шунингдек, “Локомотив” сафида бу йил ёш ҳужумчи Мурод Бобожонов ҳам ўзини кўрсатди. “Нефтчи”дан ижарага олинган хоразмлик футболчи мавсум давомида Олий Лигада 7 бор гол киритишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, Сардор Мирзаев 7 та, Жалолиддини Машарипов 6 марта, Санжар Шоаҳмедов ва Икром Алибоев 4 мартадан рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, Ислом Тухтахўжаев, Салим Мустафоев, Садриддин Абдуллаев, Азиз Амонов, Кахи Махарадзе, Олег Зотеев, Диёр Туропов, Саламат Қутибоев ҳамда Олабиран Блессинг Муйива бир мартадан гол киритишнинг уддасидан чиқишди.

Шу ўринда яна бир қизиқ факт: Ушбу мавсумда “Локомотив” дарвозасини бир нафар футболчи ҳар икки даврада ҳам ишғол этишнинг уддасидан чиқди. Болқонлик ҳимоячи Аднан Ораховац 1-даврада “Пахтакор” сафида, 2-даврада эса “Динамо” таркибида “Локомотив” дарвозаси томон йўл топа олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!