Биласизми? Ориги
Ads

Хабарингиз бор кеча “Ливерпуль” форфарди Дивок Ориги “Тоттенхэм”га (2:0) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида захирадан майдонга тушиб гол урди.

Эътиборлиси, бу 24 ёшли бельгиялик футболчининг мерсисайдликлар сафида иштирок этган сўнгги 4та беллашувда урган 4-голи бўлди. У бунгача АПЛ доирасида бўлиб ўтган “Ньюкасл”га (3:2) қарши ўйинда ғалаба голига муаллифлик қилган ва “Барселона”га (4:0) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсида дубль қайд этган эди.

Қизиғи, у бунгача 17та ўйинда бор йўғи 3 та гол урган эди.