Биласизми? Ван Дейкни Мессидан устун қўйганлар сони кўп бўлган
Кеча Франциянинг Париж шаҳрида "Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси "Ливерпуль" ва Голландия термаси ҳимоячиси Виржиль ван Дейкни 7 очкога ортда қолдириб, мазкур мукофотни ўзиники қилган эди.
Эътиборлиси, бу борада ўтказилган сўровномада ван Дейкни биринчи ўринга қўйганлар сони кўп бўлганлиги аён бўлди. Сўровномда иштирок этганларнинг 69 нафари голландияликни биринчи ўринга қўйган бўлса, 61 та овоз берувчи аргентиналик иқтидор эгасини биринчи ўринга муносиб кўрган.
Эслатиб ўтамиз, Месси кеча ўз фаолиятида олтинчи бор "Олтин тўп"ни қўлга киритган эди. 32 ёшли форвард бунга қадар 2009, 2010, 2011 ва 2015 йилда ҳам ушбу нуфузли мукофотни қўлга киритган эди.
Фикрлар