Биласизми:

УEФА ўтган мавсум ЕЧЛда иштирок этган жамоаларнинг ишлаган маблағлари суммасини эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган “Ростов” жамоаси ўтган йилги иштироки учун 20,4 млн евро даромад қилган.

“Ростов” ЕЧЛ гуруҳ босқичида 1 бор ғалаба қозонди, 2 бор дуранг ўйнади ва 3 та баҳсда мағлуб бўлиб, гуруҳда 3-ўрин эгаллади. Европа лигаси плей-оффида ўйнагани учун яна 1,6 млн евро даромадга эга чиқди.

Энг қизиғи, “Ювентус” энг кўп пулга эга чиққан жамоа бўлди – 110,4 млн евро. Турнир ғолиби бўлган “Реал” эса 81 млн евро даромад қилган холос.