Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Билолхон Тошмирзаев "Андижон"га ўтяптими?

Футболчи ҳозир Фарғонада ўзини яхши ҳис этмоқда.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби футболчиси Билолхон Тошмирзаев "Андижон"га ўтаётгани ҳақидаги хабарларга кўзингиз тушган бўлса керак.  Кўплаб мухлислар сўрагани учун, бунга ойдинлик киритиб кетамиз.

Биздаги маълумотларга қараганда, "Нефтчи" Тошмирзаевни қўйиб юбормоқчи эмас. Футболчи ҳам ҳозир Фарғонада ўзини яхши ҳис этмоқда. 

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи жорий мавсум Суперлигада 10 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 3 бора сариқ карточка ишлаб олди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ