Бир айланиб кел! Англия клуби Италияга дарвозабон жўнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг “Лидс” клуби раҳбарияти  ўз дарвозабони Лукас Перрини Италиянинг “Торино” клубига ижарага берганини эълон қилди.

Перри ўтган ёзда “Лион”дан “Лидс”га кўчиб ўтган ва ўтган мавсумда Премьер-лигада 16 та учрашувда иштирок этган эди.

Мавсум давомида Перри асосий дарвозабон мақомини йўқотди. Жорий ёзда эса “Лидс” асосий дарвозабон сифатида “Манчестер Сити” посбони Жеймс Траффордни таклиф қилди.

Шунинг учун “Лидс” 28 ёшли бразилиялик дарвозабонни “Торино”га ижарага берди. Захира дарвозабони ўрни учун эса “Айнтрахт”дан Михаэль Цеттерер 4,2 миллион фунт стерлингга олиб келинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!