Бир жамоа “Барса”нинг икки дарвозабонига оғиз солмоқда
Амстердамнинг “Аякс” клуби “Жирона”дан ижарада ўйнаб, “Барселона”га қайтган германиялик дарвозабрн Марк-Андре тер Штегенни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Voetbal International нашри маълумотига кўра, Нидерландия гранди ўз таркибини тажрибали дарвозабон билан кучайтиришни режалаштирмоқда.
34 ёшли тер Штеген январдан буён “Жирона” сафида ижара асосида ҳаракат қилди ва жамоасига айтарли ёрдам кўрсата олмади.
Манбага кўра, “Аякс” яна бир дарвозабон Иньяки Пеньяни ҳам кузатмоқда. У ҳозирда “Эльче”да ижара асосида ўйнамоқда.
Таъкидланишича, Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти келаси мавсумда Марк Андре тер Штегенга ҳам, Иньяки Пеньяга ҳам имконбермоқчи эмас.
Тер Штеген январдан бери тизза орти пай жароҳатидан тикланмоқда. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 4 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар