Бирданига тўрт юлдуз келади
Анчадан бери Туркия чемпионлигини “Галатасарой”га бой бериб қўяётган “Фенербаҳче” янги мавсум олдидан таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.
Бу борада клубнинг трансфер сиёсати Европа футболида ном қозонган юлдузларни олиб келишга қаратилган.
Инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, Истанбул клуби Италиянинг амалдаги чемпиони “Интер”дан ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалҳанўғлига қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, клубнинг эҳтимолий янги футболчилари сифатида Луис Суарес, Мериҳ Демирал ва Мэйсон Гринвуд номлари ҳам тилга олинмоқда.
Аввалроқ жамоа таркибига “Барселона”ни тарк этаётган ҳужумчи Роберт Левандовски ҳам қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар