Биспинг: "Агар Чимаев Уиттакерни эртароқ мағлуб эта олмаса..."

  • 2 апрель, 13:01
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Майкл Биспинг яқинда эълон қилинган Роберт Уиттакер ва Хамзат Чимаев ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.

"Ажойиб жанг, бу ўрта вазн тоифасида жуда катта номга эга. Аммо, адашмасам, бу Ҳамзат Чимаев учун беш раундлик илк жанг бўлади ва бу ташвишланарли ҳолат. Роберт Уиттакер шиддат билан анчадан буён энг юқори савияда ўйнаб келмоқда. Унинг бўлажак рақибига келсак, Камару Усмон ва Гилберт Бернсга қарши баҳсда иккинчи-учинчи раундларда Ҳамзат тезлигини пасайтирганига гувоҳ бўлган эдик. Тўғри, у ғалаба қозонганди, аммо энди ҳаммаси бошқача бўлиши ҳам мумкин. Агар Чимаев Уиттакерни эртароқ мағлуб эта олмаса, беш раундлик жанг Ҳамзат учун ҳақиқий фалокат бўлади. Бу жангда ҳамма нарса бўлиши мумкин", - деди Биспинг Galaxy ММА билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев(13-0) ва Уиттакер(25-7) ўртасидаги жанг 22 июнь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!