Биттаси “Сити”ники! “Қарғалар” бирданига икки дарвозабон билан музокара бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашишга бел боғлаган бадавлат клублардан “Ньюкасл” янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

“Қарғалар” янги дарвозабон олиш мақсадида “Брайтон” голкипери Карл Рашуорт ва “Манчестер Сити” вакили Жеймс Траффордни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ушбу ёзда “Ньюкасл” аллақачон янги дарвозабон харид қилди ва “Реймс”дан Юэн Жауэнни ўз сафига қўшиб олди.

Бироқ у ижара муддати тугагач, “Саутгемптон”га қайтган Аарон Рамсдейлнинг ўрнини босиш учун таклиф этилган эди.

Ник Поупнинг келажаги бўйича ноаниқлик “қарғалар”ни яна бир дарвозабон излашга мажбур қилмоқда.

Daily Mail маълумотига кўра, клуб бир вақтнинг ўзида икки вариант устида ишламоқда.

Хабар қилинишича, “Ньюкасл” ўтган мавсумни “Ковентри”да ижара асосида жуда яхши ўтказган Карл Рашуорт учун 20 миллион фунтдан ортиқ қийматга эга бўлган икки марта таклиф юборган.

Шунингдек, клуб “Манчестер Сити” дарвозабони Жеймс Траффорд бўйича ҳам алоқани сақлаб турибди. Манбага кўра, Траффорд “Сити”да Жанлуижи Доннарумманинг захира дарвозабони ролига кўникишни истамаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!