Бивол иштирокидаги жанг муддатидан олдин якунланди!

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида катта бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. 

Турнир доирасида ярим оғир вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби Дмитрий Бивол чемпионликка даъвогар Малик Зинадга қарши рингга кўтарилди.

12 руандга мўлжалланган жанг 6-раундда якунланди, сабаби Бивол рақибини нокаутга учратди. Дмитрий рақибига кетма-кет зарбалар йўллади ва рефери жангни тўхтатди.

Шу тариқа, Дмитрий Бивол WBA ва IBO камарларини муносиб ҳимоя қилди ҳамда ўзида сақлаб қолди. Шунингдек, Биволнинг рекорди 23-0 кўринишига келди. Ғалабаларининг 12 таси техник нокаут орқали. 

Зинад эса, фаолиятидаги илк мағлубиятини мана шундай ҳолатда қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!