Бивол навбатдаги жангини қачон ўтказади?

  • 29 сентябрь, 2023, 09:45
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича биринчи ярим оғир вазн тоифаси (79.38) WBA камари соҳиби Дмитрий Биволнинг қачон рингга қайтиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Биволнинг мураббийлар штаби маълум қилишича, шу йилнинг декбрь ойида россиялик боксчи ўз титулини ҳимоя қилиши мумкин.

"Кейинги жанг декабрь ойида АҚШда ўтказилиши режалаштирилган. Рақиблик учун бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда", - дейди Дмитрийнинг мураббийлар штаби вакили TASS'га берган интервьюда.

Эслатиб ўтамиз, Бивол (21-0, 11 КО) сўнгги жангини 2022 йилнинг ноябрь ойида ўтказган ва ўшанда Хильберто Рамирес (44-1)ни очколар ҳисобига кўра мағлуб этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!