Биволнинг собиқ рафиқаси ҳаммани чарчатиб юборди

12 октябрь куни Саудия Арабиистонида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади. Kечанинг асосий тўқнашувида Дмитрий Бивол Артур Бетербиевга қарши рингга кўтарилади. 

Кутилмаганда, бўлажак жангнинг сарлавҳасини боксчиларнинг ўзлари емас, балки улардан бирининг собиқ рафиқаси эгаллаб олди. Екатерина Бивол бир йил олдин Дмитрий ҳақида баёнотлар билан оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди. Aввалига шунчаки эри уни ташлаб кетганини айтди ва Биволни яхши одам деб атади. Кейин вазият кескинлашди. Aёл россиялик боксчига нисбатан қуйидаги сўзларни айтиб ўтди:

"Мен Биволга хар куни овқат пишириб бердим. У учун фарзандлар дунёга келтирдим ва уларни ҳеч кимнинг ёрдамисиз, энагаларсиз катта қилдим. Бундан ташқари Дмитрийга интервьюларда кўмаклашдим. Aммо якунда у мени кераксиз чиқитга чиқарди."

Шундан сўнг бир қатор саволлар Биволга ёғила бошлади ва боксчи қуйидагича жавоб берди: 

"Бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ беришни ва шахсий ҳаётим ҳақида гапиришни истамайман. Умид қиламанки, ҳаммаси тез орада яхши бўлади." 

 Бетербиевга қарши жанг санаси еълон қилингач, бироз ўтиб Екатерина Дмитрий ғалаба қозонишини айтди. Aммо август ойига келиб, аёл рақиб томонига ўтиб кетди: 

“Мен Aртурни қўллаб-қувватлайман. Бивол биздан бутунлай юз ўгиргани учун унга лаънат бўлсин. Энди мен доимо унга қарши курашаман."

Екатерина Биволнинг оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлишининг асосий сабаби пулдир: 

"Бивол ўғилларимга даромадининг 33 фоизини тўлаш мажбуриятини олмагунча бўлажак жангни бекор қилайлик. Саудияликлар, фарзандларимга ёрдам беришингизни сўрайман." 

Шу билан бир қаторда, Екатерина ўз номини тарғиб қилишда фаол иштирок этди. У ММA турнирларига борди, у ерда кўплаб интервьюлар берди. 

Маълумотларга кўра, Екатерина промоутер Aльфредо билан дўстона алоқада бўлган, аммо бу Дмитрий Биволни ғазаблантирган. Бу низога яна бир сабаб еҳтимол, боксчининг ҳам қиз бола дўсти борлиги бўлиши мумкин. Бу ҳақда Екатерина маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!