"Биз бир қатор масалаларда ютқазиб қўямиз" - Диёр Имомхўжаев мухлисларни қизиқтирган саволга жавоб берди
ПФЛ бугун Суперлига янги мавсумининг саналарини эълон қилди. Учрашувлар шанба ва якшанба кунларига тўғри келмаётгани учун ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида жавоб берди.
"Навбаҳор" - "Насаф", АГМК - "Насаф", "Пахтакор" - "Навбаҳор"... ёхуд Суперлига учрашувларининг санаси маълум (Фото)
- Ўйинларнинг шанба ва якшанба кунларига тўғри келмаётгани кучли бешлик билан боғлиқ. Май сўнгига қадар "Спорт-ТВ" ва "УзРепорт" кучли бешлик учрашувларини трансляция қилади. Айнан ўша вақтда биз Суперлига учрашувларини ўтказсак, ТВ дастурлар, мухлислар эътибори, реклама берувчилар каби масалаларда ютқазиб қўямиз.
Учрашувлар бегим кунлари ўтаётган бўлса-да, ўйинлар иш вақтига тўғри келмайди. Биз шундай босқичга етиб келдикки, энди прожектори йўқ стадионларда Суперлига учрашувлари ўтказилмайди. Шундан келиб чиқиб, ўйинларни 18:00дан эрта бошлаш ниятида эмасмиз.
Биз фақатгина халқаро тақвим мажбур қилган ҳолатдагина, шунингдек, июнь, июль, август ойларидагина учрашувларни шанба-якшанба кунларига белгилашга ҳаракат қиламиз, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар
Uni gaplarida haqiqat bor.shanba ,yakshanba kuni uyin bulsa ,uzb chempionatini hech Kim kurmaydi