Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бизда ўйнасанг, миллионер бўласан!

Йилига 25 миллион евро тўлашмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби раҳбарияти француз ярим ҳимоячиси Майкл Олисе билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Германия чемпиони футболчининг келажагини клуб билан узоқ муддатга боғлаб қўйишни мақсад қилган. Шу мақсадда мюнхенликлар Олисега йилига тахминан 25 миллион евро маош таклиф этгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, «Бавария» Майкл Олисени жамоанинг асосий, стратегик ўйинчиларидан бири сифатида кўрмоқда ва келишувни имкони борича тезроқ якунлашни истайди.

Майкл Олисе 2024 йилдан бери мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг тахминий бозор қиймати 180 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ