Бизга Бензема керак эмас!

  • 15 январь, 2024, 12:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган ёз “Реал”дан Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасига кўчиб ўтган Карим Бензема ярим йилдан кейин Европага қайтмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар кўпайиб қолди.

Tecno

Яқинда Франция чемпиони ПСЖ 35 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилганди.

Transfer News Live нашрига кўра, ПСЖ раҳбарияти Бенземани трансфер қилиш ғоясидан воз кечган.

Бошида клуб президенти Нассер Ал-Хелаифий Каримни жорий мавсум охиригача ижарага олиш фикрини ўртага ташлаган эди. Муҳокамалардан сўнг парижликлар бу трансферга қўл урмасликка қарор қилди.

Чунки айни пайтда ПСЖда ҳужум чизиғини кучайтиришга эҳтиёж йўқ. Жамоага қанот ҳимоячиси ва майдон марказида ишончли ўйнай оладиган ярим ҳимоячи керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!