Бизга ўт, еврода миллионер бўласан!
Яхши вариант
Италиянинг “Ювентус” клуби португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силвага 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган катта шартнома таклиф қилишга тайёр.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди. У аввалроқ ҳам туринликларнинг футболчига қизиқиши ҳақида маълумот тарқатган эди.
Манбага кўра, янги шартномада ҳамкорликни яна бир мавсумга – 2029 йилнинг ёзигача узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
31 ёшли футболчининг маоши йилига 8 миллион еврони ташкил қилиши айтилмоқда. Шу сумманинг 2 миллион еврогача қисми бонуслардан иборат бўлади:
- 1 миллион евро – самарадорлик учун;
- 1 миллион евро – “Ювентус” УЕФА Чемпионлар лигасига чиқса берилади.
Бернарду Силванинг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Шу боис у янги клубига эркин агент сифатида, компенсация пулисиз ўтиши мумкин.

Изоҳлар (0)