“Бизга Шомуродов керак!”

Бугун Тошкент вақти билан тунги 00:45да Генуя дербисида “Женоа” ва “Сампдория” ўзаро куч синашади. Айни пайтда мутахассислар ва мухлислар бўлажак ўйинда томонларнинг имкониятларини таҳлил қилиш билан банд.

Хусусан, генуялик футбол мухлислари ҳам ашаддий рақибга қарши бўладиган ўйинда жамоа ғалаба қозонишини истамоқда. Клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида “Женоа” тарафдорлари қолдираётган муносабатларида ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов  илк дақиқалардан тўп суришини истаётгани ёзилган.

131920275_4147684845242404_7931899221743243619_o_1

“Женоа” – “Сампдория” дербиси олдидан мухлисларнинг фикрлари акс этган навбатдаги мақолани ҳавола этамиз.

Claudio Cecchetti:

Охирги учта учрашувдан фақат биттасида гол ура олдик. Элдор Шомуродов ва Милан Бадель гол муаллифи бўлди.  Энг қизиғи, шундан сўнг, иккала футболчи ҳам “Интер”га қарши бошланғич таркибда кўринмади. Бундан хулоса чиқариш керак. Биз жамоамиз учун гол уришни уддалаётган ўйинчиларга кўпроқ имконият беришимиз керак.

Cristiano Di Luzio:

Жамоанинг ҳозирги аҳволига қараб, қишда ҳужумчи сотиб олишимиз керак эди, деган хулосага келяпман. Маттиа Дестро ва Жанлука Скамакка зўр ўйнаганидан кейин сўниб қолади. Элдор Шомуродов ва Горан Пандев битта гол уриши учун 10 та учрашув керак бўляпти.

Roberto Frasca:

Менимча, Шомуродовга имконият бериш керак. Италия кубоги доирасида ўтказилган аввалги дербида у голли пас берганди. “Верона”га қарши ўйинда гол урди. Ҳозир ўзбек ҳужумчиси бизга катта фойда келтириши мумкин.

Francesco Veritiero: (Roberto Frasca фикрига жавобан)

Элдор яқинда жароҳат олганлиги учун юқори спорт формасида эмас. Бугун ҳам, муҳим дербида унинг бошланғич таркибда майдонга тушишига ишонмайман.

Andrea Mattaliano:

Жамоамиз ҳужумчилари жуда ёмон ўйнаётган ҳозирги пайтда фақат Шомуродовдан умид қилишимиз мумкин. У “Верона” билан бўлган учрашувда иккита дақиқада гол уришни уддалаган футболчи. Бугун эса, у бизга ғалаба келтириши мумкин. Мен Элдорга ишонаман!

Vincenzo Macciocca:

Дербида энг зўр футболчилар ўйнаши керак. Умид қиламанки, Давиде Баллардини аввалги ўйинлардан тўғри хулоса чиқаради. “Интер”га қарши учрашувда Скамакка ҳужумда жуда ёмон ўйнади. Дестрони асосий таркибга қайтариб, Шомуродов ёки Пандев билан бирга ўйнатиш керак. Пьяца ҳужумчиларга шерик бўла олмайди.

1111111111111111111111111111111111111111111111111111111111111111_2_1

Gianni Conte:

Мени  таркиб қизиқтиряпти. Кейинги пайтда Баллардини ҳужумда кўп ўзгариш қиляпти. Энди Шомуродов ва Жанлука Скамаккани бирга туширса, асло ҳайрон бўлмайман.

Valerio Cauzzo: (Gianni Conte фикрига жавобан)

Бу жуда қизиқ вариант бўларди. Роландо Маран даврида Элдор Шомуродов ва Жанлука Скамакка жуфтлиги яхши ўйнарди.

 Шомуродов асосий ҳужумчи бўлиши керак!

 Италиянинг энг даҳшатли дербисида Шомуродов яна қаҳрамон бўлоладими?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар