BKFC раҳбари промоушенга икки нафар супер боксчини олиб келмоқчи

Bare Knuckle FC промоутерлик компанияси раҳбари Дэвид Фельдман Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуани ўз лигасида кўришни истамоқда.

"Тасаввур қилинг-а, агар Фьюри ва Жошуа BKFC га ўтишса, қандай ажойиб бўларди. Мен бу аниқ содир бўлади, деб айтолмайман, лекин буни истисно ҳам қилмоқчи эмасман", - дея Фельдманнинг сўзларидан иқтибос келтирди "World Boxing News".

Эслатиб ўтамиз, BKFC нинг навбатдаги турнири бугун Лос-Анджеласда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!