"BNP Paribas Open": Марин Чилич курашдан чиқди

Хорватиялик Марин Чилич Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган мусобақанинг учинчи даврасида ўз иштирокини якунлашга мажбур бўлди.

Марин ушбу босқичда канадалик Денис Шаповаловга қарши ўйин ўтказди. Афсуски, учрашувда ўйин тизгинини рақиб қўлига топширган Чилич, якунда 4:6, 2:6 ҳисобида таслим бўлди.

Шу тариқа "BNP Paribas Open" турнирининг тўртинчи даврасига йўл олган Шаповалов, энди чорак финалга чиқиш учун польшалик Хуберт Гуркачга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!