Бўлди, "Барселона"га қайтмайман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпул» сафини ижара асосида тўлдирган уруғвайлик марказий ҳимоячи Рональд Араухо Англия клубидаги ҳолатидан мамнун.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, футболчининг янги жамоага мослашув жараёни жуда яхши кетмоқда. Манбалар Араухо «Ливерпул»га тўлиқ шартнома асосида ўтиб қолиш вариантига ҳам ижобий қарайотганини қайд этмоқда.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида Рональд Араухо учта ўйинда майдонга тушди ва бир бор огоҳлантирув олишга улгурди.

27 ёшли ҳимоячининг «қизиллар» билан тузган ижара шартномаси келаси йил июн ойи охиригача амал қилади. Уруғвай терма жамоаси аъзосининг трансфер қиймати тахминан 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!