Бўлди ҳаммаси тугади! Неймар муҳим қарорга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия миллий терма жамоаси ва «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар яқин вақтларда катта футбол билан хайрлашиши мумкин.

34 ёшли форвард мавсум якунида таркибидан жой олган «Сантос»ни тарк этиши деярли аниқ, деган хабарлар тарқалмоқда. Globo нашри маълумотича, Неймар декабргача амал қиладиган шартномасини охиригача бажаради, шундан сўнг эса ёки бошқа жамоага ўтади, ёки профессионал фаолиятини якунлайди.

Неймар ўтган йил бошида ўзининг илк клуби – «Сантос»га қайтган эди. Унгача машҳур бразилиялик футболчи «Ал-Ҳилол», ПСЖ ва «Барселона» таркибларида тўп сурган. 

2026 йилги жаҳон чемпионатида Неймар Бразилия терма жамоаси сафида икки ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди.

Ҳозирча «Сантос» Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида 19-турдан сўнг турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!