Боб Арум: "Икки буюк боксчининг ҳам даври ўтди"

Америкалик промоутер Боб Арум даври ўтиб бораётган икки боксчи ҳақида гапирди.

"Аҳмоқликнинг чегараси йўқ. Энтони Жошуа жуда кўп жанглар ўтказди ва  Деонтей Уайлдерда бўлгани каби оғир мағлубиятни қабул қилиб олди. Тан олиш керак, Жошуа ва Уайлдернинг даври ўтди. Аммо улар ўртасидаги баҳс мухлислар учун ҳамон жуда қизиқ", - деди Боб Арум Fight Hub TV You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь куни Лондонда ўтказилган катта бокс оқшомида Даниэль Дюбуа Энтони Жошуани 5-раундда нокаутга учратди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!