Боб Арум: "Менимча, декабрь ажойиб вариант"
Машҳур промоутер Олександр Усик (21-0, 14 КО) ва Тайсон Фьюри (34-0-1, 24 КО) ўртасидаги жанг бўлишига ишора қилди.
"Ўйлайманки, бу тўқнашув албатта бўлади ва имкон қадар тезроқ ўтказишга ҳаракат қиламиз. Балки кейинги йил бошида бўлар, аммо мен учун декабрь ажойиб вариант", - деди Top Rank промоутерлик компанияси асосчиси.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри кейинги жангини собиқ UFC чемпиони Френсис Нганнуга қарши ўтказади.
Фикрлар