Бобир Абдихолиқов "Шахтёр"га қарши ўйинда дебют қилади

Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдухолиқов Украинанинг "Рух" клубига ўтгани ҳақида ёзгандик.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, 23 ёшли футболчи чемпионатнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Шахтёр"га қарши баҳсда дебют қилади. Мазкур учрашув 21 февраль куни бўлиб ўтади.

Бобир "Рух" сафига эркин агент мақомида бориб қўшилади. У ўтган мавсум 25та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган ва 1 голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
18/02/2021 19:36
Omad