Бобир Абдихолиқов собиқ клубига қайтиш ниятида

"Ордабаси" билан шартномаси якунига етган Бобир Абдихолиқов собиқ жамоасига қайтиши мумкин. 

SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевга маълум бўлишича, 26 ёшли ҳужумчи катта эҳтимол билан фаолиятини "Насаф"да давом эттиради. Футболчида бир нечта махаллий клублардан таклифлар мавжуд. Форвард "аждарлар" сафига ўтишни истамоқда, аммо хали якуний қарор қабул қилингани йўқ. Хориждан келадиган вариантлар хам кўриб чиқилади. Улар орасида футболчи истагани чиқмаса, Бобир Қаршига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказган Абдихолиқов жамоаси сафида 36 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. Шунингдек, чемпионат ғолибига ҳам айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олға насаф
10/12/2023 12:08
Бобур ва Ислом Кенжабоевни қайтарсак яхши бўларди. Ойбек Бозоровни ҳам бериб юбормаслик керак лекин. Четдан 2 та яхши ҳужумчи олиб келиш керак.