Бобир Абдихолиқовнинг "Олимпик" дарвозасига киритган голида ўйин қоидасининг бузилиши бўлган - Суперлига 14-туридан қолдирилган учрашувлардаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 22 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 14-туридан қолдирилган 3 та учрашув якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  
Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият: "Олимпик" - "Насаф" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Олимпик" - "Насаф" учрашувининг 59-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида ҳимоячи билан тўп учун курашда майдонга йиқилди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев ВАР орқали ҳолатни ўргангач, қаршиликларнинг 77-рақамли вакили сал олдинроқ тўпни қўл билан ўйнаганини қайд этди.  
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Дастлаб меҳмонлар футболчиси тўпни қўли билан ўйнаган. Бу каби ҳолларда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим. Ўз-ўзидан пеналти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

https://youtu.be/yMzYBj9_DP0?list=PL4tHyf5I--ngMisVDKwM-C9IuXDpk7E27

2-вазият. "Олимпик" - "Насаф" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.

"Олимпик" - "Насаф" учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар бурчак зарбасидан сўнг қулай вазиятга эга бўлди ва 10-рақамли футболчи бош билан тўпни майдон эгалари дарвозасига киритди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев гол урилгунга қадар меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фол қайд этмаган, дея баҳолади. ВАР орқали ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олди.  
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Ҳужумчи рақибининг ортидан зарба берган. Бу каби ҳолларда гол инобатга олинмаслиги ва жарима зарбаси белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

https://youtu.be/Jtj1ht7D0wI?list=PL4tHyf5I--ngMisVDKwM-C9IuXDpk7E27

3-вазият. "Пахтакор" - "Сурхон" қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.

"Пахтакор" - "Сурхон" учрашувининг 21-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Тўпни ўзига бўйсундирмоқчи бўлган термизикларнинг 3-рақамли футболчисига номинал мезбонларнинг 23-рақамли вакили қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов нуқтага ишора қилди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

https://youtu.be/eNhR1EoJCk0?list=PL4tHyf5I--ngMisVDKwM-C9IuXDpk7E27

4-вазият. "Пахтакор" - "Сурхон" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Пахтакор" - "Сурхон" учрашувининг 28-дақиқасида меҳмонларнинг 11-рақамли футболчиси қулай имкониятга чиқиб бораётган пайтда пойтахтликлар посбони қўполлик ишлатиб уни тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади. 
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда посбон қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибига нисбатан  фол қайд этган, аммо ҳужумчи рақиб дарвозасига нисбатан ўткир бурчакка қараб кетаётгани боис вазият қизил карточка беришга арзимайди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

https://youtu.be/Jtj1ht7D0wI?list=PL4tHyf5I--ngMisVDKwM-C9IuXDpk7E27

5-вазият. "Пахтакор" - "Сурхон" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Пахтакор" - "Сурхон" учрашувининг 51-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси тошкентликларнинг 23-рақамли аъзоси билан тўқнашиб кетди. Гарчи у тўпга биринчи теккан бўлса-да, ўзини тўхтата олмагани боис рақибининг оёғига зарба берди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов футболчига сариқ карточка кўрсатди. 
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган, аммо биринчи тўпга теккани учун вазият қизил карточка беришга арзимайди. Бу каби ҳолларда футболчи эҳтиёцизлиги учун сариқ карточка билан жазоланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

https://youtu.be/hxIXhsGgq-M?list=PL4tHyf5I--ngMisVDKwM-C9IuXDpk7E27

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
25/08/2024 15:47
Сизлар нима иш килсаларинг хам конунга тугри келаверади(Мулладуст)
Шухрат Хусаинов
25/08/2024 20:12
Хе уша экспертларингнини хам оллох тугри йул курсатсин
&
Камбарали дехконов
05/09/2024 18:07
Экспертларни устидан окловпертлар комисияси куйсаларинг хам узбек футболидаги хакамлар савияси ошмайди