Бобур Акбаров энди "Сурхон"да

Тошкентда машғулотларни бошлаган “Сурхон” клуби бутунлай янгиланяпти. Хабарингиз бор, испаниялик мураббий ва футболчилар келишди. Шу билан бирга маҳаллий ўйинчилар ҳам таркибга таклиф қилинмоқда.

Sports.uz олган маълумотга кўра, “Сурхон” жамоасига ҳимоячи Бобур Акбаров қўшилган. Ўтган мавсумни “Қўқон-1912”да ўтказган футболчи “Сурхон”га қўшилишдан олдин “Турон” жамоасининг машғулотларида ҳам қатнашганди. Энди бўлса, у “Сурхон”да пайдо бўлди.

Шунингдек, ўтган йили про лигада Самарқанднинг “Динамо” шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Тимур Ҳакимов ҳам “Сурхон” йиғинларида иштирок этяпти. Ҳозирча термизликларнинг испаниялик бош мураббийи таркибдаги янги ўйинчиларни синовдан ўтказяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!