Богдан Гуськов ўз дебютидан олдин журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди

  • 2 сентябрь, 2023, 11:28
  • 0
  • MMA

Ҳамюртимиз Богдан Гуськов бугун кечқурун жаҳоннинг етакчи промоушени UFC таркибида ўз дебют жангида қатнашади.

Унинг биринчи жанги учун рақиб ҳам дунёнинг энг кучли ярим оғир вазн жангчиларидан бири, собиқ титуль жанги иштирокчиси швейцариялик Волкан Ўздемир (18-7) ҳисобланади. Кеча ташкил этилган интервьюда Богдан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Журналист: "Келишинг биланоқ сенга 9-рейтинг поғонасидаги жангчи берилди. Буни қандай уддасидан чиқдинг?"
Гуськов: "Бу менинг мураббийим Гор Азизян, менеджерим Али Абдель-Азиз ва унинг Dominance MMA жамоасининг хатти-ҳаракатлари самарасидир. Олдимга тўрт жанглик шартнома келди ва унда биринчи жанг учун рақиб Волкан Ўздемир эди!"
Журналист: "Нима деб ўйлайсан, балки, олдинига бир-икки жанг рейтинги йўқ рақибларга қарши жанг қилган маъқулмиди?"
Гуськов: "Дарҳақиқат, манаман деган жангчига ҳам дебют учун рейтингни топ-10 лигидаги жангчи берилмайди. Кўпчилик бунинг учун узоқ йўлни босиб келади. Демак, менда қизиқ олиш сал олдинроқ бўлишини хоҳлашган экан. Яна нима дея олардим?! Бундан хурсандман, кучга тўла ва мотивацияга бой ҳолатдаман!"
Журналист: "Ижтимоий тармоқларда кўриш мумкинки, кўпчилик сенинг UFC‘даги ишларинг беш бўлмаслигини айтишмоқда. Сабаб сифатида эса фаолиятининг сўнгги кунларини ўтказган Вячеслав Василевскийга қарши жангдаги мағлубиятингни таъкидлашди. Бу ҳақида нима дея оласан?"
Гуськов: "Менимча, бунақа изоҳлар унча кўп бўлмаса керак! Албатта, мени танимаган, билмаган одамлар, шунингдек, қандай машғулотларда зўр беришимни тушунмаганлар бунақа таърифларни ёғдириши табиий ҳолат. Аммо, менинг ўша жангимда Василевский ажойиб формада эди. Аксинча, ўзимда бир қанча муаммолар плюс вазн ташлашда кузатилган қийинчиликлар сабабли жангда мен ўзим истаганимдек иштирок эта олмадим. Тўғрисини айтсам, бу жанг менинг ҳаётимдаги энг муҳимларидан бири эмас.
Бу гапларим билан Вячеславнинг қилган меҳнатини ерга урмоқчи эмасман. Шунчаки, унда ҳаммаси профессионал тарзда муваффақиятли амалга ошди, менда эса йўқ!"
Журналист: "UFC‘да жанг қиладиган қайсидир жангчилар билан бирга машғулот ўтказганмисан?"
Гуськов: "Ҳа, албатта, мен кўп бора Джонни Уокер билан бирга мағшулот ўтказаман. Бразилияга борганимда эса у ерда жуда кўпчилик жангчилар билан спарринг ўтказганмиз. Бироқ, ҳозир ёдимга фақат Джоннининг исми келмоқда!"
Журналист: "Сир бўлмаса, машғулотлар қандай кечди?"
Гуськов: "Жудаям зўр! Ўйлашимча, бундай тайёргарликдан кейин рақибинг хоҳ топ бўлсин, хоҳ йўқ сен унга жиддий жанг таклиф қила олишингни тушунасан. Шундай жангчилар борки, профессионал тарзда жанг машғулот ўтказмасада, ажойиб натижаларга эриша олган. Шахсан мен учун "топ" жумласи бў реклама ёрлиғидай гап!"
Журналист: "Аксарият жангларингни биринчи раундда тугатгансан. Ҳар доим шундай режа билан жангга чиқасанми ёки рақибларинг шунчалик тез таслим бўлишадими?"
Гуськов: "Йўқ, ҳар доим уч раундлик жангга тайёргарлик кўрилади. Тўлиқ жангга 100% тайёрланиб чиқаман. Аммо, мен қатнашган жангларнинг аксарияти биринчи раундда тугайди. Бунақа бўлганидан хурсандман!"
Журналист: "Рақибингнинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?"
Гуськов: "Волканнинг энг кучли тарафи - у ажойиб панчер. Ўзининг базаси кикбоксинг бўлган жангчи сизга тик оёқда турган ҳолатда жуда катта хавф туғдириши мумкин. ММА‘да кўпдан бери жанг қилаётганини инобатга олсак курашини тўғирлаган бўлса керак. Унинг нозик нуқталаридан бири кураш ҳисобланади. Аммо, бир йил жанг қилмаган Ўздемир, балки, шу вақтни ичида курашини юқори босқичга олиб чиққандир?!"
Журналист: "Дебютингдан нима кутмоқдасан?"
Гуськов: "Ёрқин жанг ва ажойиб ғалаба. Ўйлашимча, ҳамма жараён тартибли амалга оширилса шундай бўлади ҳам!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!