Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Богдан Гуськовнинг UFCда навбатдаги жанги ва рақиби маълум!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

У АҚШ вакилига қарши жанг қилади.

10 февраль куни "UFC Vegas 66 " турнири ташкил этилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг кечасида ҳамюртимиз Богдан Гуськов (14-3) ҳам октагонга кўтариладиган бўлди.

У АҚШ вакили Зак Пауга(6-2) билан тўқнаш келадиган бўлди. Мазкур жанг ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Гуськов UFCда дебют жангини ўтказиб, Волкан Оздемирга имкониятни бой бериб қўйганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ