Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Бокс бўйича ЖЧ. Батуров аргентиналик рақибидан устун келди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг саккизинчи кун беллашувлари старт олди.

 Эътиборлиси, куннинг биринчи жанги ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров (-69 кг) иштирокида кечди. Аргентиналик Агустин Аррегуига қарши жанг олиб борган Батуров катта қийинчиликсиз кейинги босқич масаласини ҳал қилди. 

Шунингдек, кечки дастурда яна бир вакилимиз Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) бразилиялик Эберт Консесаога қарши баҳс олиб боради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ