Бокс бўйича лицензион мусобақага қуръа ташланди. Шаҳобиддин Зоиров ва Баҳодир Жалоловлар ўз рақибларини билиб олишди
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа старт олмоқда. 11 мартга қадар давом этадиган мазкур турнирда ушбу минтақаларнинг энг сара боксчилари баҳс олиб боришади.
Бугун мусобақага бағишланган матбуот-анжумани ўтказилди ва ҳар бир вазн тоифасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Қуйидаги мусобақада иштирок этувчи боксчиларимиз таркиби ва уларнинг турнирдаги илк рақиблари билан танишиб оласиз:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Сайид Муҳаммад (Покистон) / Алдомс Сугуро (Индонезия)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Акилбек Эсенбек уулу (Қирғизистон) / Гаурав Соланки (Ҳиндстон)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Жеймс Палисте (Филиппин)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Ка Ва Чан (Гонг Конг) / Доминик Рое (Янги Зеландия)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Осама Элсимрин (Иордания)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Навоса Ята (Тувалу) / Пауло Аукусо (Австралия)
-91 кг: Санжар Турсунов – Ториқ Роби (Ироқ)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Денис Латипов (Бруней) / Хвапёнг Сон (Ж.Корея)
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Амман шаҳрида 17 февралдан ўқув-машғулот йиғинида иштирок этди. Мазкур машғулотлар якуни бўйича ушбу таркиб саралаб олинди.
Регламентга кўра, Осиё/Океания минтақалари учун ҳар бир вазн тоифасига турлича квота ажратилган. Ушбу турнирда лицензиялар қуйидаги тартибда тақсимланади:
-52 кг: 6 та ўрин
-57 кг: 6 та ўрин
-63 кг: 6 та ўрин
-69 кг: 5 та ўрин
-75 кг: 5 та ўрин
-81 кг: 5 та ўрин
-91 кг: 4 та ўрин
+91 кг: 4 та ўрин
Фикрлар