Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Бокс. Бугун Тошкентда жаҳон чемпионати бошланади

Ҳамюртимизга омад тилаймиз.

Бугундан пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо арена" кўп тармоқли спорт мажмуасида дунёнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари чемпионлик учун муросасиз баҳсларга киришади.

Биз учун аҳамиятлиси, мусобақани ҳамюртларимиздан -60 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов бошлаб беради. Юртдошимиз тахминан 19:30 дан сўнг бошланадиган жангда ҳиндистонлик Вариндер Синҳга қарши рингга кўтарилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ