Бокс. Бугундан ярим финаллар бошланади!
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугундан ярим финалллар старт олади. Дастурдан 6 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олган.
-48 кг: Фарзона Фозилова - Анна Окота (Украина);
-70 кг: Азиза Зокирова - Анастасиа Черноколенко (Украина);
+80 кг: Олтиной Сотимбоева - Ассел Токтассин (Қозоғистон);
-65 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Шион Нишияма (Япония);
-90 кг: Нусратбек Тоҳиров - Жакуб Тутак Адам (Польша);
+90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Жу Таеунг (Жанубий Корея);
Биринчи дастур жанглари 13:30 да старт олади, иккинчи дастур бўлса 17:30 га тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.



Фикрлар