Бокс. Дилшодбек Рўзметов учинчи финалчи!

  • 20 сентябрь, 2019, 20:38
  • 1
  • Бокс

Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов финал йўлида англиялик Бенжамин Уиттакерга қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли тарзда кечган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, ярим финалга чиққан учинчи боксчимиз олтин медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров, -57 кг вазн тоифасида эса Миразизбек Мирзаҳалилов финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Олдинда эса бизни Баҳодир Жалолов иштирокидаги ярим финал жанги кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
DARKSIDE TV
21/09/2019 13:13
Dilshod zo'r. Oxirigacha oltin kutamiz