Бокс. Икки ҳамюртимиз Россия рингларини "титратди"

  • 19 апрель, 15:26
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида "IBA.Pro 2" профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Мусобақа доирасида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтарилди. "Premier Boxing Academy" жамоаси аъзоси бўлган Жафаров россиялик тажрибали Сергей Лубковичга қарши олти раундлик тўлиқ жанг ўтказди. Супер ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилган жангда Саиджамшид тажрибали рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Бу Лубковичнинг проф фаолиятидаги иккинчи мағлубияти бўлди. Бунга қадар у 18 та жангда ғалаба қозонган эди. 

Жумладан, ушбу оқшом доирасида яна бир вакилимиз Мадияр Саидраҳимов олти раундлик жангда мезбонлар вакили Андрей Стоцкийни муддатидан аввал таслим этди. Бу Мадиярнинг проф боксдаги иккинчи ғалабаси бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!