Бокс. Муроджон Ахмадалиев: "Мен буни уддаладим"

  • 23 декабрь, 2021, 14:30
  • 0
  • Бокс
Ҳозирги кунда профессионал боксчиларимиз орасида ягона жаҳон чемпиони, WBА ва IBF камарлари эгаси Муроджон Ахмадалиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ажойиб мотивацион роликни тақдим этди. 
 
"Ҳар бир муваффақиятли инсон ортида, йиллар давомида орттирилган тажриба ва кўп меҳнат ётади. Ўз орзусини турли омиллардан асраган ҳолда маррага етиб бориш - ғолиблик дея аталади. Мен буни уддаладим. Қийинчиликлар мени кучли қилди, "уддалай олмайсан" деган гаплар эса чиниқтирди. Барча тўсиқлардан ўтиб, мақсадларимга хиёнат қилмадим. Бирма бир уларга эришиб келяпман. Бунинг сири нимада десангиз - видеони охиригача кўринг",-деб пост қолдирган Ахмадалиев ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!