Хабарингиз бор, айни кунларда Мўғулистоннинг  Улан-Батор шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда ва табиийки Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан қитъа биринчилигида иштирок этяпти. 

Албатта, бу сафарги чемпионатда ҳам вакилларимизни муносиб иштирок этишига ишонамиз ва ўз ўрнида Ўзбекистон терма жамоасининг охирги учта Осиё чемпионатида қайд этган натижаларини ёдга оламиз.

2021 йил, Дубай.

18 та медаль (7 та олтин, 6 та кумуш, 5 та бронза). Умумжамоа ҳисобида Қозоғистондан сўнг 2 поғона эгалланди.

Олтин:
Ситора Турдибекова (+57 кг)
Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг)
Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг)
Бобоусмон Ботуров (-69 кг)
Саиджамшид Жафаров (-75 кг)
Дилшодбек Рўзметов (-81 кг)
Баҳодир Жалолов (+91 кг)

Кумуш:
Миразизбек Мирзахалилов (-56 кг)
Гуласал Султоналиева (-48 кг)
Ситора Шогдарова (-54 кг)
Навбаҳор Ҳамидова (-69 кг)
Мавлуда Мавлонова (-75 кг)
Соҳиба Рўзметова (-81 кг)

Бронза:
Мохинабону Абдуллаева (-54 кг)
Моҳира Абдуллаева (+81 кг)
Абдумалик Халоков (-60 кг)
Элнур Абдураимов (-64 кг)
Санжар Турсунов (-91 кг)


2022 йил, Амман.

12 та медаль (6 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза) билан Умумжамоа ҳисобида Қозоғистондан сўнг, 2 ўрин эгалланди. 

Олтин:
Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг)
Абдумалик Халоков (-57 кг)
Руслан Абдуллаев (-63,5 кг)
Саиджамшид Жафаров (-75 кг)
Лазизбек Муллажонов (+92 кг)
Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг)

Кумуш:
Одилжон Аслонов (-81 кг)
Мадияр Сайидраҳимов (-92 кг)
Соҳиба Рўзметова (-75 кг)

Бронза:
Шаҳзод Музаффаров (-54 кг)
Адҳамжон Муҳиддинов (-60 кг)
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг)


2024 йил, Чиангмай (Таиланд)

19 та медаль (10 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза) билан терма жамоамиз яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасини забт этди.

Олтин:
Шодиёр Мелиқўзиев (-49 кг)
Асилбек Жалилов (-51 кг)
Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг)
Адҳамжон Муҳиддинов (63,5 кг)
Мужибулло Турсунов (-67 кг)
Жавоҳир Умматалиев (-75 кг)
Тўрабек Ҳабибуллаев (-80 кг)
Фарзона Фозилова (-48 кг)
Феруза Казакова (-52 кг)
Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг)

Кумуш:
Шаҳзод Музаффаров (-54 кг)
Ҳавасбек Асадуллаев (-71 кг)
Жасурбек Йўлдошев (-86 кг)
Азиза Ёқубова (-54 кг)
Нигина Ўктамова (-57 кг)
Азиза Зокирова (-75 кг)
Олтиной Сотимбоева (+81 кг)

Бронза:
Жаҳонгир Зокиров(+92 кг)
Сабина Бобоқулова (-50 кг)
Соҳиба Рўзметова (-81 кг)

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Кўриб турганингиздек, Осиё чемпионатида иштирок этган терма жамоаларимиз ҳар сафар муносиб натижалар қайд этишган. Умид қиламиз-ки, бу гал ҳам вакилларимиз юқори натижалар қайд этишади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!