Бокс. Ўзбекистон чемпионати якунланди
Бугун Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бокс бўйича ўсмирлар (U-17 қиз болалар) ва ёшлар (қиз болалар) ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтди.
Умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти қизлари 4 та олтин, 3 кумуш ва 7 та бронза медаллари билан биринчи бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринни Фарғона спортчилари ва Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ўқувчилари 4 тадан олтин билан эгаллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Фикрлар