Бокс: Россиялик жаҳон чемпионлари “Toyota Camry”га эга бўлишди
Ads

Россия бокс федерацияси томонидан сентябрь ойида Екатеринбургда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолиб ва ​​совриндорлари тақдирланди.

Жаҳон чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритган, Aндрей Замкавой, Глеб Бакши ва Муслим Гаджимагомедов 5 миллион рубль ҳамда  “Toyota Camry” калитларига эга бўлишди. Уларнинг шахсий мураббийларига 1 миллион рубль миқдорида мукофотлар топширилди.

Учинчи ўринни эгаллаган Максим Бабанин 1 миллион рубль, мураббийи эса 250 минг рубль олди.

Жаҳон чемпионатининг энг яхши мураббийи деб тан олинган Виктор Фархутдинов 3 миллион рубль учун сертификатга эга бўлди.

Минбар

Барча блоглар