Бокс. Таиланддаги турнирни ғалаба билан бошладик!

  • 24.05.2025 11:20
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ҳалқаро турнир бўлиб ўтади. Мусобақанинг биринчи кунидан 3 нафар ҳамюртимизнинг жанглари ўрин олган.

Ҳозиргина Данияр Мадияров иштирокидаги баҳс якунланди. Вакилимиз тўлиқ давом этган тўқнашувда украиналик Власиук Максимни очколар эвазига мағлуб этди.

Маълумот учун, олдинда бизни яна бир юртдошимиз Феруза Казакова ва Украина вакиласи Инна Статкевич қарама-қаршилиги кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!