
Бокс. Терма жамоаларимиз йилнинг илк машғулотини бошлашди
Тўлқин Қиличев бошчилигидаги эркаклар терма жамоамиз 7 январдан бошлаб ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Машғулотларни боксчиларимиз Баҳодир Жалолов номидаги ихтисослаштирилган бокс мактабида ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази залида ўтказишмоқда.
Элшод Расулов қўл остидаги аёллар терма жамоамиз ҳам 5-18 январь кунлари Ўзбекистон бокс федерациясининг бокс залида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.
Йиғин якунидан сўнг эса, 20-28 январь кунларига режалаштирилган мамлакат биринчилигида иштирок этувчи спортчилар ўз мураббийлари билан тайёргарликнинг сўнгги босқичини алоҳида тартибда олиб боришади.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди.
Фикрлар