12-26 март кунлари Қозоғистоннинг Шимкент вилоятида жойлашган “Alma-Tau” спорт базаси халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилади. Бугун боксчиларимиз қўшни давлатга етиб бордилар. У ерда вакилларимиз мезбонлар билан биргаликда, яна бир нечта хориж мамлакат спортчилари билан йиғинга киришади. Ушбу машғулотлар олдинда турган муҳим мусобақалар, жумладан катталар ўртасидаги Осиё чемпионати, Бразилияда бўлиб ўтадиган World Boxing кубоги баҳслари каби турнирлар учун тайёрлов вазифасини ҳам ўтаб беради.

Таркибимиз билан танишинг:

Жалилов Асилбек
Ҳатамов Сардорбек
Меликўзиев Шодиёржон
Олимов Самандар
Тастанов Собиржон
Музаффаров Шахзод
Дўсматов Фарёзбек
Абдуназаров Абдулазиз
Халоков Абдумалик
Махмуджонов Абдураҳмон
Абдумуродов Дилшод
Мадаминов Абдуллоҳ
Мухитдинов Атхам
Мўйдинхўжаев Асадхўжа
Болтаев Шавкатжон
Абдурахимов Жавохир
Хабибуллаев Самандар
Асадуллаев Ҳавасбек
Эркинбоев Фазлиддин
Абдуллаев Норбек
Умматалиев Жавоҳир
Йўлдошев Жасурбек
Исроилов Акмалжон
Собиров Самир
Абдулҳамидов Абдулазиз
Хабибуллаев Тўрабек
Мамасолиев Ҳалимжон
Маханов Арман
Алиев Озодбек

Бош мураббий: Тўлқин Қиличев.

Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс Тиссерт, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Алимардон Достанов, Рамзжон Аҳмедов, Шерзод Аҳмаджонов, Руслан Телимбаев, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов.

Шифокор: Комилжон Расулов.
Физиотерапевт: Хесус Алберто

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!