Бокс терма жамоамиз Хитойга жўнаб кетди

  • 3 июль, 14:07
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Терма жамоамиз вакиллари халқаро ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетишди.

Tecno

Боксчиларимиз 3-18 июль кунлари Хитойнинг Цзуньи шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро қўшма йиғин ва мусобақада иштирок этади. 7 кунлик машғулотлардан кейин вакилларимиз 10 июлда ушбу шаҳарда Халқаро турнирда ҳам қатнашади. Қизларимиз бўлса, 10 куни чин юртига етиб боришади.

Йигитлар:
-51 кг. Муҳаммадқодир Мамиржонов
-57 кг. Хўжаназар Нортожиев
-63,5 кг. Абдуллоҳ Маъдаминов
-71 кг. Самандар Ҳабибуллаев
-80 кг. Самандар Жалолов
-92 кг. Диёрбек Уралов
+92 кг. Арман Маханов

Қизлар:
-50 кг. Зилолахон Юсуфова
-54 кг. Мухлиса Хушвақтова
-57 кг. Нигина Ўктамова
-60 кг. Рашида Тагирова
-66 кг. Дилфуза Бекова

Мураббийлар: Нурсултон Бўрихонов, Рамзжон Аҳмедов. Фаррух Жўраев, Лазизжон Шарифжонов.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!