Боксчи 14 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлди

  • 6 март, 14:26
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

25 ёшли чеченистонлик боксчи Шарапудин Ўразбоев 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. 

Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил 3 октябрь куни Шарапудин тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида бир қизни уриб юборганига қарамай, жабрланувчини қутқаришга уринмади. Натижада 14 ёшли норасида воқеа жойида вафот этган. 

Суд боксчини марҳуманинг ота-онасига 6 миллион рубл тўлашга мажбур қилди. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси прокуратурасига таяниб, “РИА Новости Спорт” хабар бермоқда.

Шунингдек, Шарапудин мастлик ҳолати бўйича тиббий кўрикдан ўтиш талабини бажармагани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!