Боксчиларимиз “Елорда кубоги”да 16 та медалга сазовор бўлишди

Кучли бокс мактабига эга бўлган 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган турнирда ҳамюртларимиз 16 та медаль жамғаришди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Маълум қилганимиздек, бугун турнирнинг финал баҳслари бўлиб ўтди. Муросасиз жанглар якунида Лазизбек Мулложонов ҳамда Нигина Ўктамова олтин медалларга сазовор бўлишди. Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди. Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:

Олтин:
-54 кг: Нигина Ўктамова
+92 кг: Лазизбек Мулложонов

Кумуш:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-48 кг: Асилбек Жалилов
-75 кг: Саиджамшид Жафаров

Бронза:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-48 кг: Маржона Савриева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова
-51 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон бокс федерацияси ва спортчиларимизни мазкур мусобақада қўлга киритилган муваффақият билан самимий қутлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!